Наманганда қарийб 160 млн сўмлик сифатсиз дори воситалари фош қилинди

17:32 01 Апрель 2026 Жамият
296 0

Наманган вилоятида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди. Bu haqida Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида «Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Поп туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда «Фарғона–Тошкент» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро О.Т.нинг бошқарувидаги «Cobalt» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилган.

Аниқланишича, автотранспорт воситаси салонида фуқаро Х.Х.га тегишли бўлган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 159,2 млн сўмлик 8 турдаги 3 860 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига олиб кетаётганлиги аниқланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер