Личия Ронцулли: «Италия футбол федерацияси раҳбарияти заррача ори бўлса, истеъфога чиқиши керак»

17:12 01 Апрель 2026 Спорт
343 0

Кеча, 31 март куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтди. Сафарда Босния терма жамоасига мағлуб бўлган Италия термаси мундиалдан қуруқ қолди. Таъкидлаш керакки, италияликлар ундан олдинги 2 Жаҳон биринчилигида ҳам иштирок эта олмаган эди.

Кечаги мағлубиятдан сўнг, Италия олий сенати вице-президенти Личия Ронцулли терма жамоа ва федерацияни жиддий танқид қилди.

«Италия учинчи бор мундиалга бора олмаяпти. Гаттузодек буюк етакчи бўлишига қарамай бу иш амалга ошди. Биз мундиални 16 йил давомида фақат мухлис бўлиб кузатмоқдамиз. Бу мисли кўрилмаган миллий шармандалик! Бутун футбол тизимини тубдан ўзгартириш керак. Италия футбол федерацияси раҳбарияти заррача ори бўлса, истеъфога чиқиши лозим», – деб фикр билдирган сенат вице-президенти.

Шунингдек, Личия федерация раҳбари Габриеле Гравинага ҳам очиқ мурожаат билан йўллади. «Гравина, бундай ҳалокатдан сўнг сизга фақат бир йўл қолди – зудлик билан истеъфо бериш! Бас, етар! Италия футболи бундан яхшироғига лойиқ», дейилган ушбу мурожаатда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер