Январь-февраль ойларида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани очиқланди
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида турли русумдаги 64 221 дона енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Ишлаб чиқарилган автомобиллар русуми бўйича тақсимланганда энг кўп «Cobalt» автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг сони 23 216 донани ташкил қилган. Ундан кейинги ўринларда 12 301 дона ишлаб чиқарилган «Damas» автомобили иккинчи, 6 210 дона чиқарилган «Tracker» автомобили эса учинчи поғонадан жой олган.
Шунингдек, жорий йилнинг январь-февраль ойларида «Onix» 5 215 дона, KIA 4 039 дона, BYD 3 165 дона, «Haval» 2 405 дона, «Chery» 1 290 дона ҳамда махсус енгил автомобиллар 6 380 дона ишлаб чиқарилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,9 минг донага ошган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг