Трамп Эрондаги уруш тез орада тугашини маълум қилди

16:18 01 Апрель 2026 Дунё
340 0

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши ҳарбий операция келгуси ҳафталар ичида тугаши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Қўшма Штатлар раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат ҳарбийлари икки-уч ҳафта ичида ўз вазифасини бажаради. Шундан сўнг, АҚШ ўз кучларини ортга қайтара бошлайди.

«Мен қилишим керак бўлган нарса — Эрондан чиқиб кетиш. Биз буни тез орада бажарамиз. Ишимизни тугатгач Эрон қулайди», — деган Оқ уй раҳбари.

Дональд Трамп «ишни тугатиш» жумласига тариф берар экан, Эронда мавжуд ҳамма нарсани йўқ қилиш ниятида эканини айтган. Шунингдек, у Теҳрон билан эҳтимолий музокаралар унчалик аҳамият касб этмаслигини, аксинча, Эронни узоқ вақт давомида ядровий қурол ишлаб чиқара олмайдиган даражада заифлаштириш масалалари кўриб чиқилаётганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер