Тўрт ҳудудда фуқароларни «Умра» зиёратига юбормоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Р.Р. фуқаро А.А.га танишлари ёрдамида «виза» ҳужжатларини тайёрлаб бериб, «Умра» зиёратига юбориши эвазига 1 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум қилинишича, фуқаро А.Р. фуқаро М.Х.нинг ишончига кириб, унга «виза» ҳужжатларини тайёрлаб бериб, «Умра» зиёратига юбориши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ш.Я.нинг ишончига кириб, уни Саудия Арабистонига бориши учун «виза» ҳужжатларини тайёрлаб, «Умра» зиёратига юбориши эвазига 1 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Бундан ташқари, Департаментнинг Гулистон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам ЖКнинг 168-моддаси билан судланган фуқаро Д.Б. 1 000 АҚШ доллари эвазига фуқарони «Умра» зиёратига юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг