Ботаника боғида велосипед ва самокатда ҳаракатланиш тақиқланди

17:06 31 Март 2026 Жамият
310 0

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш тақиқланди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар қилди.

Маълум қилинишича, сўнгги вақтларда боғ ҳудудида велосипед ва самокатларда ҳаракатланиш давомида фуқароларнинг йиқилиши ва турли даражадаги тан жароҳатлари олиши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар тез-тез кузатилмоқда.

Шу муносабат билан, ташриф буюрувчиларнинг кўплаб сўровлари ҳамда Илмий кенгашнинг қарорига асосан 2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ботаника боғи ҳудудида барча турдаги велосипед ва самокатлар ҳаракатланиши тўхтатилади.

«Ушбу чора барчамиз учун боғда хавфсиз, тинч ва осуда пиёда сайр қилиш муҳитини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Табиат гўзаллигидан пиёда сайр қилиб, хотиржам баҳра олишингиз учун барча шароитлар сақлаб қолинади», дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаролардан ушбу тартибга амал қилиш ва ўзи ҳамда атрофдагилар хавфсизлигига бефарқ бўлмаслик сўралган

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер