Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамият тараққиётига жиддий тўсқинлик қилувчи коррупция иллатига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилганини маълум қилди. Таъкидланишича, давлат раҳбари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилиниб, ушбу йўналишда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан фуқаролар коррупциявий ҳолатларга дуч келган тақдирда бефарқ бўлмасликка чақирилмоқда. Бундай ҳолатлар ҳақида Бош прокуратуранинг «1161» рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилиш мумкинлиги қайд этилди.
Шунингдек, прокуратура органлари, жумладан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ёки бошқа коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида ҳам хабар бериш имконияти мавжуд.
Бош прокуратурага кўра, келиб тушган мурожаатлар тезкор тартибда кўриб чиқилади ва мурожаат этувчининг шахси ошкор этилмаслиги кафолатланади. Идора фуқароларни ҳалоллик ва адолат тамойилларига содиқ қолган ҳолда, коррупцияга қарши курашда фаол иштирок этишга чақирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг