Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди
Фото: ДХХ
Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи, сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний сақланаётгани фош қилинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Андижон шаҳри ҳамда Асака туманида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқаро ўз яшаш хонадонларида қалбаки ва сифати кафолатланмаган тиббий дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган.
ДХХ Чегара қўшинлари ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилларда махсус жиҳозланган ноқонуний лабораториялар борлиги аниқланган. Шунингдек, умумий қиймати 1,1 млрд сўмлик, жами 122 турдаги, 60 минг донадан ортиқ тиббий дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғизистондан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу дори воситалари инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Қайд этилишича, ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг