Тошкент халқаро молия маркази ташкил этилади
Иллюстратив фото
2026 йил 30 март куни Президентнинг «Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ–48-сон Фармони қабул қилинди.
Унга кўра, Тошкент халқаро молия маркази ҳамда Марказ таркибида Тошкент халқаро тижорат суди ташкил этилади.
Марказ ҳудудида қуйидаги фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади:
• молиявий, инвестиция ва банк фаолияти;
• суғурта, рақамли (крипто) активлар;
• қимматли қоғозлар;
• тўлов тизимлари ва хизматлари;
• исломий ва яшил молия;
• молиявий технологиялар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш ва транзакцияларни амалга ошириш;
• аудиторлик, консалтинг ва юридик хизматлар кўрсатиш.
Марказ ҳудудида конституциявий қонун билан ўрнатиладиган махсус ҳуқуқий режим жорий этилади.
Шунингдек, унинг бошқарув органларига фуқаролик, корпоратив, тижорат, молия, банк, солиқ, давлат харидлари, меҳнат ҳуқуқи ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасини тартибга солувчи Марказ ҳудудида татбиқ этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
Марказ ҳудудида Англия ва Уэльс умумий ҳуқуқи ҳамда адолат тамойиллари тўғридан-тўғри қўлланилади. Тошкент халқаро тижорат суди биринчи инстанция ва апелляция судидан иборат бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг