Таиландда алкоголь сотиб олувчилар учун ҳушёрликни текшириш тестлари жорий этилди

23:16 30 Март 2026 Дунё
365 0

Таиландда алкоголь маҳсулотлари сотувчилари учун харидорларнинг мастлик ҳолатини текшириш бўйича янги қоидалар мустаҳкамлаб қўйилди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бу борадаги билдиришномаси Royal Government Gazette нашрида эълон қилинди ва аллақачон кучга кирди.

Ҳукумат мастлик ҳолатини аниқлашнинг аниқ мезонларини белгилади ва текшириш учун базавий тестларни тасдиқлади. Улар сирасига қуйидагилар киради:

Кўзларни юмган ҳолда қўл билан бурун учига тегиш;

Тўғри чизиқ бўйлаб юриб, керакли нуқтада орқага қайрилиш;

Бир оёқда 30 сония давомида овоз чиқариб санаган ҳолда мувозанат сақлаб туриш.

Шунингдек, спиртли ичимлик ҳиди, мувозанатнинг бузилиши (чайқалиб юриш), нутқдаги нуқсонлар, кўзларнинг қизариши, кайфиятнинг кескин ўзгариши ва агрессив хатти-ҳаракатлар ҳам мастлик белгилари сифатида қайд этилди.

Алкоголь сотиш қоидаларини бузганлик учун дўконлар ва кўнгилочар масканларга нисбатан жарималар кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер