АҚШ ҳукумати хорижликларнинг бошпана сўраб қилган мурожаатларини кўриб чиқишни қисман тиклайди
АҚШ ҳукумати хорижликларга бошпана бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқишни қисман тиклайди. Ушбу жараён ўтган йилнинг ноябрь ойида Вашингтон марказида мигрантнинг Миллий гвардия аскарларига қилган ҳужумидан сўнг тўхтатиб қўйилган эди. Бу ҳақда CBS News хабар бермоқда.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати юқори хавф гуруҳига кирмайдиган мамлакатлардан келган ва пухта текширувдан ўтган бошпана изловчиларнинг ишларини кўриб чиқишга қўйилган суд тақиқини бекор қилган.
Бироқ, Африка, Осиё ва Лотин Америкасининг 39 та давлати фуқаролари учун АҚШга киришга қўйилган тўлиқ ёки қисман тақиқ ўз кучида қолади.
Қайд этилишича, қоидаларнинг юмшатилиши мавжуд ресурсларни юқори хавф туғдирувчи ҳолатларни янада синчиклаб текширишга йўналтириш имконини беради. Шу билан бирга, Ички хавфсизлик вазирлиги ҳар бир хорижликни тўлиқ текширувдан ўтказишда давом этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг