Ўзбекистон Венесуэлани пенальтилар сериясида мағлуб этиб, FIFA Series ғолибига айланди

21:47 30 Март 2026 Спорт
359 0

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA Series турнири доирасида Венесуэла устидан пенальтилар сериясида ғалаба қозонди.

Ўртоқлик учрашуви Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади — 0:0.

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди ва унда Ўзбекистон вакиллари 5:4 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси FIFA Series ўртоқлик турнири ғолибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг дастлабки турида Ўзбекистон Габон терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер