Андижонда йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

16:53 30 Март 2026 Жамият
240 0

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида автомобиль йўлининг қатнов қисми ўпирилиб тушиб, катта ўра ҳосил бўлгани тасвирланган видео тарқалди. «Андижон сув таъминоти» мазкур ҳодиса юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугун, 30 март куни Андижон шаҳридаги Фаробий номли МФЙда марказий оқова сув тармоғида носозлик юзага келганлиги ҳақида мурожаат эълон қилинган.

Шунга кўра, ҳозирда «Андижон сув таъминоти» АЖ томонидан ҳолатни ўрганиш ва оқова сув тармоғи билан боғлиқ муаммони бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер