Жиззахда электр симёғоч қулаши оқибатида чорва моллари нобуд бўлди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманида электр симёғочи қулаши оқибатида қорамоллар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали мазкур ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, воқеа Фориш тумани «Гараша» қишлоғи ҳудудида юз берган. Оқибатда мурожаатчи фуқаронинг уч бош чорва моли нобуд бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Жиззах ҳудудий филиали ҳамда туман электр таъминоти бўлими масъуллари зарар кўрган фуқаро иштирокида бевосита воқеа жойига чиқиб, вазиятни ўрганиб чиққан.
Аниқланишича, ҳудуддаги сурункали ёмғир ва кучли шамол натижасида электр тармоғида носозлик юзага келган. Мазкур авариявий ҳолат туман электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан тезкорлик билан бартараф этилиб, ҳозирда ҳудудда электр энергияси узатилиши тўлиқ тикланган.

Шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ушбу қишлоқда режали равишда янги темир-бетон устунлар ўрнатиш ва тармоқларни янгилаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.
Билдирилишича, фуқаронинг чорва моллари нобуд бўлиши билан боғлиқ моддий зарарни қоплаш масаласи бўйича амалдаги қонунчиликка мувофиқ, кўрилган ҳақиқий зарарни баҳолаш ва уни ундириш масалалари ваколатли суд органлари томонидан ҳал этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг