Наманганда 53 ёшли ўқитувчи 6-синф қизни зўрлади

14:13 30 Март 2026 Жамият
361 0

Иллюстратив фото

Аввалроқ Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида мактаб ўқувчисига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д. туман ИИБ га мурожаат қилиб, вояга етмаган фарзанди О.О. (2013 йилда туғилган қиз бола) тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши, мазкур мактабнинг ўқитувчиси Т.Ш (1973 йилда туғилган эркак) унинг фарзандига нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи Т.Ш. процессуал тартибда ушланиб, унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши содир этилган жиноят иши юритуви ҳамда жабрланувчи-боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради», дейилади расмий хабарда.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер