Ўзбекистонда учта янги миллий табиат боғи ташкил этилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 25 март куни Президентнинг «Овжазсой – Мовий тоғлар», «Писком», «Фарғона» миллий табиат боғларини ташкил этиш ва «Поп» миллий табиат боғи ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–109-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Тошкент вилоятида қуйидагилар ташкил этилади:
• Оҳангарон туманидаги Оҳангарон давлат ўрмон хўжалигининг «Овжазсой» участкасидаги 9,2 минг гектар ер майдонида «Овжазсой – Мовий тоғлар» миллий табиат боғи;
• Бўстонлиқ туманидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалигининг 156,7 минг гектар ер майдонида «Писком» миллий табиат боғи.
Фарғона вилояти Ўзбекистон ва Сўх туманларидаги 13,9 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Фарғона ва Қўқон давлат ўрмон хўжаликларининг 8,9 минг гектар ер майдонлари ҳисобига умумий майдони 22,9 минг гектардан иборат «Фарғона» миллий табиат боғи ташкил этилади.
Наманган вилояти Мингбулоқ ва Поп адирликларида 33,6 минг гектар давлат захира ерлари ҳамда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг 91,2 минг гектар ер майдони ҳисобига «Поп» миллий табиат боғи ҳудуди 125,3 минг гектарга кенгайтирилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг