Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари савдосига чек қўйилди

10:20 30 Март 2026 Жамият
216 0

Фото: ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Божхона органлари ҳамкорлигида жойларда гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс ушланиб, унинг ёнидан 5 гр «опий» моддаси топилган бўлса, у ижарага олган хонадондан эса 887 гр «опий» ва 71 гр «героин» гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланишича, у қўшни давлатдаги жиноий шерикларидан олиб келган ажал оғусини келгусида сотиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Фарғона туманида истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонидан муқаддам Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий баҳоси 140 млн сўмни ташкил қилувчи, 2800 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинган.

Шунингдек, Тошкент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс ва унинг таниши бўлган, 1994 йилда туғилган Қозоғистон фуқароси ўзаро келишган ҳолда, муқаддам Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келинган 300 мл «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга 300 АҚШ доллари ва 600 минг сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, уларнинг ёнидан бир неча дона «Прегабалин» капсулалари ва «Тропикамид» суюқлиги бўлган флаконлар ҳам ашёвий далил сифатида олинган.

Маълум бўлишича, наркосавдогарлар мамлакатимизга кучли таъсир қилувчи моддаларни турли номдаги дори воситалари идишларига жойлаштирган ҳолда олиб келишган.

Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер