Соф қуйма олтин ва кумуш савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга тушди

18:55 29 Март 2026 Жамият
467 0

Наманган вилояти ва Тошкент шаҳарида соф қуйма олтин ва кумуш савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида Давлатобод туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда қонунга хилоф равишда қуйма олтин савдоси билан шуғулланиб келган М.Н. ва М.М. 1 дона бўлакдаги соф қуйма олтин бўлагини фуқаро Г.Р.га 8 500 АҚШ доллари ва 420 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олинган модданинг оғирлиги сариқ рангли металл қотишмани вазни 88,97 граммни ташкил этиб, таркибида 99,5 фоиз соф олтин мавжудлиги қайд этилган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.

Унга кўра, фуқаролар С.М., Ф.М. ва бошқалар жами 11 дона бўлакдаги умумий оғирлиги 11,5 кг. бўлган кумушни фуқаро М.С.га 35 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер