Наманганда «ерсотар» фуқаро қўлга тушди

17:18 29 Март 2026 Жамият
466 0

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро М.И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, «Навбаҳор» МФЙ ҳудудидаги «иссиқхона» қуриш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 7 сотихини фуқаро Н.П.га ва 4 сотихини фуқаро М.Ҳ.га сотишини айтиб, 9 минг АҚШ доллари ва 55 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер