Пентагон Эронда қуруқлик операцияси ўтказишга тайёрланмоқда — BILD

17:11 29 Март 2026 Дунё
467 0

АҚШда Эроннинг Харг оролига махсус кучлар ҳамда анъанавий армия бўлинмаларини жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида BILD нашри маълум қилди.

Билдирилишича, мазкур операция доирасида қўшинларни Ҳўрмуз бўғози яқинидаги қирғоқ ҳудудларига ҳам жойлаштириш эҳтимоли мавжуд. Маълумот учун, Харг ороли Форс кўрфазининг шимолий қисмида, қирғоқдан тахминан 30 километр, Ҳўрмуз бўғозидан эса 500 километр атрофида узоқликда жойлашган. Ушбу орол Эроннинг асосий нефть терминалларидан бири ҳисобланади.

«The Washington Post» нашрининг АҚШ расмийсига таяниб хабар беришича, президент Дональд Трамп ҳозирча қуруқлик кучларидан фойдаланишга рухсат бермаган. Бироқ операцияни режалаштириш жараёни фаол давом этмоқда.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, АҚШда Форс кўрфазига қўшимча 10 минг нафаргача ҳарбий хизматчини юбориш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда. Кёльн университети сиёсатшунослик профессори Томас Йегернинг фикрича, АҚШ аллақачон Эроннинг айрим ҳудудларини назоратга олиш учун қуруқликдаги кучлардан фойдаланиш режасини кўриб чиққан бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер