Пойтахтда 8 та автомобиль тўқнашди (+видео)

14:53 29 Март 2026 Жамият
522 0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 8 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақида видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.

Унда айтилишича, кеча, 28 март куни соат 11:10 ларда Чилонзор тумани Эшонгузар МФЙ, Чинни бозор қаршисида 8 та автомашина, жумладан, 2 та «Spark», 3 та «Cobalt», 1 та BYD, 1 та «Matiz» ва 1 та «Lacetti» русумли автомашиналарнинг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Cobalt» автомашинасининг 1 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер