«Ўн йилликдаги энг катта зарба»: мутахассислар Эрондаги можаронинг иқтисодий оқибатлари ҳақида огоҳлантирмоқда
Яқин Шарқдаги кескинлик глобал иқтисодиётига янги хавфларни олиб келмоқда. Бу ҳақида BILD нашри маълумот берди.
Унда айтилишича, сўнгги ҳафталарда нефть ва газ нархларининг кескин ўсиши истеъмолчилар харажатларини сезиларли даражада ошириб, жаҳон бозорларида беқарорликни кучайтирмоқда.
27 март куни «S&P 500» индекси кетма-кет беш ҳафталик пасайишлардан сўнг яна бир бор нархлардаги ўсишни қайд этди. Маълумотларга кўра, Европа ва Осиёда энергия нархларининг ўсиши аллақачон қийин аҳволда бўлган иқтисодиётларга қўшимча босим юкламоқда.
Америкалик иқтисодчи ва Гарвард университети профессори Кеннет Рогофф BILD нашрига берган интервьюсида бу ҳолат глобал иқтисодиётга жиддий зарар етказишини маълум қилди.
«Савдо уруши ва Украинада давом этаётган можаро, шунингдек, Эрон билан эҳтимолий узоқ муддатли уруш сўнгги беш-ўн йилликда глобал иқтисодиётга энг катта зарба бўлиши мумкин», — дейди иқтисодчи.
Глобал фонд бозорларидаги жума кунги пасайиш Эроннинг урушдан кейин Ҳурмуз бўғози устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ҳақидаги баёнотлари фонида юз берган. Шундан сўнг, Брент туридаги хом нефть нархи яна бир бор баррели учун 100 доллардан ошиб кетган.
Вашингтондаги Жоржтаун университети сиёсатшуноси Майкл Бейли АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга нисбатан сиёсий қарорлари катта иқтисодий йўқотишларга сабаб бўлаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, фойда кўраётганлар сони жуда кам бўлиб, уларнинг даромадларини олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Агар бензин, ўғит ва бошқа зарур маҳсулотлар нархи ўсишда давом этса, бу ҳолат Трамп тарафдорлари орасида ҳам норозилик кайфиятини кучайтириши мумкин.
Мутахассислар фикрича, Яқин Шарқдаги ҳар қандай янги қуролли можаро жаҳон иқтисодиёти учун янада жиддий синовларга сабаб бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг