"Реал Мадрид" собиқ футболчиси Месси билан жамоадош бўлиши мумкин

13:27 29 Март 2026 Спорт
365 0

"Реал Мадрид" жамоасининг собиқ футболчиси Каземиро фаолиятини Америка Қўшма Штатларининг "Интер Майами" жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

"Каземиро фаолиятини "Интер Майами"да давом эттириши мумкин. Клуб футболчининг агенти билан алоқага чиққан.

Ўз навбатида бразилиялик футболчи ҳам Майамига кўчиб ўтишга тайёр. У ерда амбицияли лойиҳа ва ажойиб яшаш шароитлари Каземирони қизиқтирмоқда", — дейилади манба хабарида.

Маълумот учун, олдинроқ Криштиану Роналду "Ал-Наср" жамоаси раҳбариятидан Каземирони Ар-Риёд клубига олиб келишни сўраган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер