АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 5 фоизигача оширмаган НАТОга аъзо мамлакатларни ҳимоя қилиш мажбуриятидан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Daily Telegraph хабар бермоқда.
Америка етакчиси молиявий мажбуриятларни бажармаётган давлатларни альянс доирасидаги қарорлар қабул қилиш жараёнларидан четлаштириши мумкин.
Хусусан, Вашингтон бундай мамлакатларни Шимолий Атлантика шартномасининг жамоавий мудофаа тўғрисидаги 5-моддасини ишга тушириш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, уларнинг альянсни кенгайтириш масалаларидаги иштирокини музлатиб қўйиши ва қўшма ҳарбий машғулотларга йўлатмаслиги мумкин. Яна бир вариант сифатида Америка қўшинларини Германиядан олиб чиқиб кетиш кўрсатилмоқда.
Таъкидланишича, Дональд Трамп ушбу чораларни НАТО бўйича иттифоқчилари Ҳурмуз бўғозида кемалар қатновини тиклаш учун ўз ҳарбий кемаларини юборишдан бош тортганидан сўнг ўргана бошлаган.
The Daily Telegraph нашрининг ёзишича, ҳозирча бу таклифлар альянснинг Брюсселдаги қароргоҳида расман тақдим этилмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг