Ўзбекистон 166-давлат билан дипломатик алоқалар ўрнатди

12:09 28 Март 2026 Жамият
347 0

Ўзбекистон Лесото билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жума куни (27 март) Нью-Йорк шаҳрида қўшма коммюнике имзоланди. Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лесотонинг БМТдаги миссияси раҳбари Матете Нена имзоладилар.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини, биринчи навбатда, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда қидириш бўйича икки томонлама алоқаларни сақлаб қолиш юзасидан келишувга эришилди.

— Лесото Ўзбекистон дипломатик муносабатлар ўрнатган 166-мамлакат бўлди, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистоннинг Африка қитъаси давлатлари билан ҳар томонлама ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадам бўлди.

Маълумот учун: Лесото — Жанубий Африка Республикаси ҳудуди билан тўлиқ ўралган тоғли қиролликдир. Мамлакат ҳудуди зич дарёлар тармоғи ва тоғ тизмалари билан қопланган бўлиб, уларнинг энг баланд нуқтаси — Табана-Нтленьяна (3 482 м) чўққисидир. Лесото пойтахти Масеру яқинидаги Таба-Босиу платосида қирол Мошвешве I ҳукмронлиги даврида (XIX аср) қурилган иншоотлар сақланиб қолган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер