Саудия ва Эрондан мағлубият, Иорданиядан дуранг

11:56 28 Март 2026 Спорт
318 0

Кеча, 27 март куни Осиёнинг бир қатор терма жамоалари халқаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди.

Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган баҳсда Эрон терма жамоаси Нигерия билан куч синашди. Учрашув 2:1 ҳисобида Африка вакилининг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда киритилган голларга ғолиблардан Акор Адамс ва Мозес Саймон муаллифлик қилди. Эрон термасининг ягона голи эса Меҳди Тареми ҳисобига ёзилди.

Жидда шаҳрида жойлашган муҳташам “Алинма“ стадионида ўтган баҳсда эса Саудия Арабистони терма жамоаси Миср билан куч синашди. Учрашув Осиё вакилининг йирик мағлубияти билан якунланди.

Баҳсда Миср термаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Омар Мармуш, Зизо, Маҳмуд Трезеге ва Ислом Исса муаллифлик қилди.

Ўз тарихида биринчи марта Жаҳон чемпионатига йўл олган Иордания терма жамоаси эса Туркиянинг Мардин шаҳрида Коста-Рика билан ўйин ўтказди.

Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди. Иордания терма жамоасининг голларига Иброҳим Сабра ва Баҳа Файсал муаллифлик қилди. Коста-Риканинг жавоб голлари эса Варрен Мадригал ва Жосимар Алкосер ҳисобига ёзилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер