АҚШ Эрон билан уч ҳафталик низо давомида 2,9 миллиард долларгача зарар кўрди

10:48 28 Март 2026 Дунё
343 0

Америка Қўшма Штатлари Қуролли кучлари Эрон билан низонинг дастлабки уч ҳафтасида 2,9 миллиард долларгача зарар кўрди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

АҚШ Мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари вазифасини бажарувчи Элейн Маккаскернинг сўзларига кўра, Америка ҳарбий техникасига етказилган зарар ва шикастланган ускуналарни алмаштириш қиймати 1,4 миллиард доллардан 2,9 миллиард долларгача баҳоланмоқда.

WSJ нашрининг ёзишича, юқорироқ баҳоланиш АҚШ Қуролли кучлари базасида жойлашган Қатар радарининг шикастлангани билан боғлиқ. Зарарнинг асосий қисми Эрон ракеталари ва дронлари (ПUA) ҳужуми натижасида етказилган.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши ҳарбий операция бошлаган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер