Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди

16:02 27 Март 2026 Спорт
788 0

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрида катталар тоифасидаги спортчи аёллар ўртасида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди. Пойтахтимизда илк бор ўтказилаётган мазкур нуфузли халқаро мусобақа Олимпия шаҳарчасида дунёнинг энг кучли қиз-аёл қиличбозларини жамлади.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Мусобақа халқаро қиличбозлик федерацияси регламентларига мувофиқ ташкил этилиб, якка ва жамоавий баҳсларни ўз ичига олади. Айни пайтда унда дунёнинг 25 та давлатидан, жумладан, АҚШ, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Қозоғистон, Саудия Арабистони, Венесуэла, Чили ва бошқа мамлакатлардан спортчи аёллар ўзаро куч синашмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Айтиш жоиз, жаҳон шоҳсупаларини бир неча бор забт этиб, Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган қиличбоз қизларимиз бу гал мезбон жамоа сифатида ҳам мусобақада муносиб иштирок этмоқда.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари: Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Самира Шокирова, Карина Курбанова, Дарина Бабаджанова, Салима Рузиева, Бибиаиша Хусанбоева, Тулкинои Бекбаулиева, Севара Ғаниева ва Наргиза Утебаева мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишга бел боғлаган.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Якка баҳслар 27 март куни соат 10:00 да старт олди ва кун давомида энг кучлилар аниқланиб борилади. Эртага, 28 март куни 64 нафар спортчи иштирокида беллашувлар бўлиб ўтади. Шундан сўнг, Жаҳон кубоги босқичининг тантанали очилиш маросими ўтказилади ҳамда мусобақанинг ярим финал ва финал босқичлари старт олади.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

29 март, якшанба куни эса қиличбозлар жамоавий баҳслар доирасида ўзаро куч синашади. Энг кучли 32 та жамоа иштирокидаги турнир ҳам маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бошланиши кўзда тутилган.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Таъкидлаш керакки, ушбу нуфузли мусобақанинг Тошкентда ўтказилиши Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги мавқеи тобора мустаҳкамланиб бораётганини ва мамлакатимизнинг жаҳон қиличбозлик ҳамжамиятидаги нуфузи ортаётганини кўрсатади. Бу нафақат профессионал спорт учун муҳим воқеа, балки ҳудудда қиличбозликни оммалаштириш, ёшларни спортга жалб этиш ва халқаро спорт ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»

Муҳсин УМУРЗОҚОВ,
Юнус БЎРИЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер