Словакияда Бош вазир Фицога нисбатан давлатга хоинлик гумони билан тергов бошланди

12:51 27 Март 2026 Дунё
315 0

Словакияда полиция Бош вазир Роберт Фицога нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда мухолифатдаги «Озодлик ва бирдамлик» партияси етакчиси Бранислав Грёлинг маълум қилди, унинг сўзларини iDen.sk нашри келтирмоқда.

Мавжуд маълумотларга кўра, тергов жараёни Фицонинг Украинага зудлик билан электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш ҳақидаги қарори билан боғлиқ.

— Бир ой олдин мен Роберт Фицо устидан давлатга хоинлик ва бошқа жиноятларда айблаб, полицияга ариза берган эдим, — деди Грёлинг ва ушбу аризани 13 мингдан ортиқ фуқаро қўллаб-қувватлаганини қўшимча қилди.

Қайд этилишича, мухолифат Бош вазирни ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва давлатга хоинликда гумон қилмоқда.

— Мен Роберт Фицо оғир жиноятларни содир этганликда гумон қилинаётганига ишонаман. Прокуратура ва полиция чора кўраётгани ҳамда бу иш бости-бости қилинмаётганини юқори баҳолайман, — деб таъкидлади Грёлинг.

Февраль ойида Роберт Фицо мамлакат Украинага фавқулодда электр энергияси етказиб беришни тўхтатишини эълон қилган эди. Бунга сабаб сифатида у «Дружба» нефть қувури орқали нефть етказиб бериш тўхтатилганини кўрсатган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер