Ўқувчиларни якуний имтиҳондан озод этувчи сертификатлар рўйхати тасдиқланди
Ўқувчиларни якуний имтиҳондан озод этувчи сертификатлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақида Таълим-назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2026 йил 16 мартдаги 102-сонли буйруғи билан умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланган.
Ушбу рўйхатда келтирилган сертификати бўлган ўқувчилар иловада белгиланган баҳолаш асосида баҳоланади ҳамда тегишли фан бўйича якуний имтиҳонни топширишдан озод этилади.
Иловада кўрсатилган хорижий тил фанидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда 3515-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда назарда тутилган B1 ва ундан юқори даражага тенглаштирилган миллий ва халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний имтиҳонни топширишдан озод этилиб, мазкур фандан уларга 5 баҳо берилади.
Шунингдек, иловада кўрсатилган умумтаълим фанидан миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний имтиҳонни топширишдан озод этилади.
Бунда:
- миллий сертификатга эга бўлган ўқувчилар учун мазкур фандан А, А+ даражаси учун 5 баҳо, B, B+ даражаси учун 4 баҳо ҳамда C, C+ даражаси учун 3 баҳо қўйилади;
- халқаро сертификат (A Level) натижаларига кўра эса А*, А ёки B даражаси учун 5 баҳо, C даражаси учун 4 баҳо ҳамда D ёки E даражаси учун 3 баҳо қўйилади.
Шунингдек, амал қилиш муддати чекланмаган (белгиланмаган) сертификатлар учун сертификат олинган кундан бошлаб уч йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёз қўлланилади.
Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида имтиҳонни топширмасдан, масофадан олинган сертификатлар (Remote, Home Edition ва бошқа турдаги сертификатлар) якуний имтиҳонни топширишда тан олинмайди.


Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг