Германиянинг контейнер ташиш компанияси Эрондаги уруш туфайли ҳафтасига 50 млн доллар йўқотмоқда

11:53 27 Март 2026 Дунё
234 0

Германиянинг энг йирик контейнер ташиш компанияси Яқин Шарқдаги можаро туфайли ҳафтасига 50 миллион доллар зарар кўрмоқда. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.

Унда айтилишича, «Hapag-Lloyd» компанияси бош директори Рольф Хаббеннинг таъкидлашича, Эрондаги можаро компания учун жиддий муаммога айланган.

«Компаниямизнинг олтита кемаси, тахминан 150 кишидан иборат гуруҳ ҳамон Форс кўрфазида қолмоқда. Экипажлар сув ва озиқ-овқат билан таъминланган, аммо компания кемаларни хавфли ҳудуддан иложи борича тезроқ олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда», — дейди Рольф Хаббен.

Шунингдек у, бу тўхталишларни узоқ давом эттириб бўлмаслигини, қўшимча харажатлар ҳафтасига 40-50 миллион долларгача зарар етказаётганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер