Пойтахтда нарколаборатория фош қилинди (+видео)
Тошкент шаҳрида нарколаборатория фош қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Билдирилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Сергели туманида нарколаборатория фош этилган.
Тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган шахс кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонни ижарага олиб, нарколаборатория ташкил этгани маълум бўлган.

Шундан сўнг, ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлган 3,5 кг «Прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 кг кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланиладиган анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, нарколабораторияда кимёгар бўлиб ишловчи яна бир чинозлик фуқаро ҳам қўлга олинган. Аниқланишича, мазкур шахслар дастлаб «Telegram» мессенжери орқали фаолият юритувчи наркодўконда «кладмен» сифатида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тарқатиш билан шуғулланиб келган. Кейинчалик жиноий гуруҳ раҳбарларининг ишончига кириб, бевосита ажал оғусини тайёрлашга жалб этилишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан наркосавдогарларга нисбатан ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг