Футбол интенсивлигини ошириш учун жиддий қадам ташланди

10:45 27 Март 2026 Спорт
187 0

FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионатида қўлланиладиган янги қоидаларни тасдиқлади. Бу ҳақда "The Referee" портали маълумот берди. Унга кўра, мундиалда қуйидаги қоидалар амал қилади:

1. Агарда жамоа таркибида ўзгариш қилинсаю, бу 10 сония ичида амалга оширилмаса, яъни футболчи 10 сония ичида майдон ичидаги жойини бўшатиб бермаса, майдонга тушиши керак бўлган футболчи 1 дақиқадан кейин майдонга тушади. Демак, жамоа 1 дақиқа мобайнида 10 киши бўлиб, ўйинни давом эттиради.

2. Аутдан ёки дарвоза ёнидан тўпни ўйинга киритаётганда ҳакам томонидан 5 сониялик таймер саналади. Сониялардан ошиб кетилганда тўп рақибларга олиб берилади.

3. Майдонда тиббий ёрдам олган ўйинчи майдонни тарк этиши ва қайтишдан олдин бир дақиқа кутиши керак. Агарда жароҳат олган футболчига жароҳат етказган ўйинчи карточка оладиган бўлса, бу ҳолат мустасно бўлади.

4. VAR тизими энди хато белгиланган бурчак зарбаларини ҳам текшириши мумкин.

5. Фақатгина жамоа сардори қарорлар бўйича ҳакам билан гаплашиши мумкин. Агарда бошқа футболчилар ҳакам олдини ўраб олишса, уларга сариқ карточка кўрсатилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер