Спорт тадбирлари сабаб пойтахтдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

16:08 26 Март 2026 Жамият
245 0

Пойтахтдаги бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда «International Tashkent Marathon – 2026» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

Жумладан, 28 март соат 08:00 дан 12:00 гача:

  • Янги Ўзбекистон кўчаси — CAU университети олдида Паркент автомагистралигача.

3 апрель соат 16:00 дан 5 апрель 14:00 гача:

  • Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Бешёғоч кўчаси кесишмасигача.

5 апрель соат 02:00 дан 13:00 гача:

  • Бешёғоч кўчаси — Фурқат кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
  • Афросиёб кўчаси — И.Каримов кўчаси кесишмасидан Ш.Рашидов кўчаси кесишмасигача:
  • Ш.Рашидов кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан И.Каримов кўчаси кесишмасигача;
  • Афросиёб кўчаси — Ш.Рашидов кўчаси кесишмасидан Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача;
  • Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси кесишмасидан А.Темур шоҳ кўчаси кесишмасигача;
  • Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
  • Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси кесишмасидан Истиқбол кўчаси кесишмасигача;
  • Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси кесишмасидан Абай кўчаси кесишмасигача.

Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни инобатга олиб, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш сўралган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер