Фуқароларни қасддан уриб юборган «Tracker» ҳайдовчиси ушланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида фуқаролар жанжаллашгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 26 март куни соат тахминан 12:15 ларда 1999 йилда туғилган фуқаро Б.Р. Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчасида собиқ турмуш ўртоғи 2001 йилда туғилган фуқаро М.Ф. ва унинг ёнида бўлган бошқа шахслар билан ўзаро жанжаллашиб кетган.
Шундан сўнг, фуқаро Б.Р. бошқа шахсларга оғир тан жароҳати етказиш мақсадида ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 01 Н 014 FC бўлган «Tracker» русумли автомашинада М.Ф. ва унинг танишлари устига ҳайдаб, қасддан уриб юборган.
Мазкур ҳолат оқибатида фуқаро М.Ф. ва унинг таниши фуқаро Д.Қ.лар енгил туркумдаги жароҳатлар билан тиббиёт муассасасига ётқизилган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахси аниқланиб, Юнусобод тумани ИИО ФМБга олиб келинган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
«Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Мазкур ҳолат Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан назоратга олинган», — дейилади бошқарма муносабатида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг