9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестация имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди
2025–2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари 2026 йил 26 майдан 15 июнгача ўтказилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Маълум қилинишича, 9-синфлар учун Она тили ва адабиёт/Давлат тили, Математика, Ўзбекистон тарихи ҳамда Жисмоний тарбия фанларидан имтиҳон топширади.
11-синфлар мажбурий фанлар, хусусан, Она тили ва адабиёт/Давлат тили, Математика (асосий ёки чуқурлаштирилган) ҳамда Тарих фанларидан давлат аттестацияси имтиҳонларига қатнашади.
Маълумот учун, танлов фанлар Она тили ва адабиёти, Биология, Физика, Кимё, Ҳуқуқ, География ҳамда Чет тили фанлари ҳисобланади. 11-синф ўқувчилари 3 та мажбурий ва 2 та танлов фанидан имтиҳон топширади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг