Тўрт ҳудудда қарийб 1 миллиард сўмлик «свет» ва газ талон-торож қилинди

12:22 26 Март 2026 Жамият
230 0

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «У.Ҳ.» фермер хўжалиги масъул шахслари «Нурафшон» МФЙ ҳудудидаги балиқчилик хўжалигидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб 389,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган. Унга кўра, «Ш.И.» МЧЖ иш бошқарувчиси С.Р. табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 230,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «М.К.» оилавий корхонаси масъул шахслари «Эски Яйпан» МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 150,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «А.» МЧЖ масъул шахслари «Беруний» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасидаги газ ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиб, 204,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер