Тошкентда 290,5 млн сўмлик тиллани оёқлари остида олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: ДХХ
Тошкент халқаро аэропортида 290,5 млн сўмлик тиллани оёқлари остига яшириб, ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир ўтказилган. Унда хориждан учиб келган 46 ёшли чет эл фуқароси холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилган.
Натижада у умумий қиймати 290 млн 516 минг сўмни ташкил қилувчи, соф оғирлиги 226 гр бўлган тилла буюмларни оёқлари остига яширган ҳолда, божхона назоратидан олиб ўтганлиги аниқланган. Шундан сўнг ушбу заргарлик маҳсулотлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан хорижий давлат фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг