Ҳаби Алонсо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

10:11 26 Март 2026 Спорт
191 0

“Реал Мадрид” жамоаси собиқ бош мураббийи Ҳаби Алонсо фаолиятини Англия Премьер лигаси вакили “Ливерпуль” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Bild” нашри хабар берди.

Унга кўра, “Ливерпуль” клуби 2026 йил ёзида жамоани бошқариб келаётган Арне Слотни истеъфога чиқаради.

Алонсо аллақачон Слотнинг асосий вориси сифатида белгиланган. Испаниялик мутахассис “Ливерпуль”га ўтишга тайёр, аммо мавсум ўртасида иш бошлашни истамайди.

Агар “Ливерпуль” Ҳабига таклиф билан чиқса, испаниялик мутахассис олдиндан белгиланган трансфер шартлари амалга оширилган тақдирдагина клубда иш бошлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер