Трамп АҚШда қурол ишлаб чиқаришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
Америка етакчиси Дональд Трамп АҚШда қурол ишлаб чиқаришни тезлаштириш бўйича кўрсатма берганини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.
АҚШ Президенти Конгресс Вакиллар палатасига сайловлар бўйича Республикачилар партияси қўмитаси томонидан ташкил этилган ҳар йилги маблағ йиғиш тадбирида тегишли баёнот билан чиқиш қилди.
Эронга қарши ҳарбий операция ҳақида фикр юритар экан, Трамп Қўшма Штатлар «энг яхши қурол-яроғларга» эга эканлигини қайд этди.
— Ва агар эътибор берган бўлсангиз, мен уни тезроқ ва кўпроқ ҳажмда ишлаб чиқаришни айтдим, чунки бизга буларнинг барчаси Америкада ишлаб чиқарилиши керак, — деб таъкидлади у.
Бундан олдин қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялар, жумладан, BAE Systems, Boeing, Honeywell Aerospace, L3Harris Missile Solutions, Lockheed Martin, Northrop Grumman ва Raytheon вакиллари қурол ишлаб чиқариш ҳажмини тўрт баравар оширишга рози бўлганликлари маълум бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг