Форс кўрфазидаги энергия объектларини тиклаш учун камида 25 миллиард доллар талаб этилади
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси натижасида шикастланган Форс кўрфази мамлакатларидаги энергетика инфратузилмасини тиклаш учун камида 25 миллиард доллар миқдорида инвестиция талаб этилади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
— Яқин Шарқдаги уруш нефть ва газ етказиб беришда жиддий глобал узилишларга олиб келди. Бутун минтақа бўйлаб суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш линиялари, нефтни қайта ишлаш заводлари, ёқилғи терминаллари ва газни суюқ ёқилғига айлантирувчи муҳим корхоналарнинг шикастланиши ва иши тўхтаб қолиши қайд этилди. Дастлабки баҳолашларга кўра, бугунги кунда энергетика инфратузилмасини таъмирлаш ва тиклаш харажатлари камида 25 миллиард долларни ташкил этиши мумкин, — дейилади Rystad Energy консалтинг компанияси баёнотида.
Энг кўп зарар кўрган объектлар сирасига Қатардаги газни суюлтириш, сақлаш ва жўнатиш бўйича асосий қувватлар жамланган Рас-Лаффан саноат кластери ҳамда Эрондаги йирик Жанубий Парс газ кони киради.
Бундан ташқари, Баҳрайннинг Bapco Energies компаниясига қарашли нефтни қайта ишлаш заводига ҳам сезиларли зарар етказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг