Эрон расмийлари АҚШнинг музокаралар бўйича таклифи тузоқ бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда
Эрон ҳукумати АҚШнинг Исломободда (Покистон) музокаралар ўтказиш ҳақидаги таклифи навбатдаги тузоқ бўлиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда Axios портали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Ислом Республикаси вакиллари Покистон, Миср ва Туркиядан келган воситачиларга Америка ҳарбийларининг Яқин Шарққа кўчирилиши улардаги шубҳаларни янада кучайтирганини билдиришган. Уларнинг фикрича, тинчлик музокаралари ҳақидаги таклиф аслида чалғитувчи найранг бўлиши мумкин.
Axios нашрининг ёзишича, Эрон «яна алданиб қолишни истамайди», чунки ўтган йилнинг июнида ва шу йилнинг 28 февралида содир бўлган ҳужумлар айнан музокаралар қизғин паллага кирган вақтда амалга оширилган эди.
АҚШ томонидан Эронга тақдим этилган низони тугатиш бўйича 15 банддан иборат режа музокаралар учун асос сифатида кўрилмоқда. Америка маъмурияти вакиллари Теҳрон аввалги музокараларда рози бўлмаган ён беришларга бу сафар тайёрми ёки йўқми — шуни тушунишга ҳаракат қилмоқда.
Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ҳамон Эронга қарши операциянинг қуруқликдаги босқичига ўтиш имкониятини кўриб чиқмоқда, бироқ бу бўйича ҳали якуний қарор қабул қилинмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг