Колумбия Ҳарбий ҳаво кучлари самолёти ҳалокати қурбонлари сони 70 нафарга яқинлашди

09:15 26 Март 2026 Дунё
285 0

Колумбияда Hercules C-130 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида қурбон бўлганлар сони 69 кишига етди, деб хабар бермоқда ТАСС мамлакат Қуролли кучларига таяниб.

— Маълумотларни тўплаш ва текширишдан сўнг самолёт бортида 126 киши бўлганлигини аниқлаш имкони бўлди: Колумбия ҲҲКнинг 11 нафар экипаж аъзоси, 113 нафар қуруқликдаги қўшинлар хизматчиси ва икки нафар миллий полиция ходими. Улардан 57 нафари жароҳатланган ва афсуски, 69 нафари ушбу фожиали ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жабрланганлар йирикроқ шаҳарлардаги, шу жумладан, пойтахтдаги шифохоналарга кўчирилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳаво кемаси Пуэрто-Легисамо муниципалитетида ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учраган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер