Ўзбекистонга қайиқда 10 кг «гашиш» олиб ўтган наркокуръер ушланди

19:02 25 Март 2026 Жамият
344 0

Фото: ДХХ

Амударё орқали 10 килограмм гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ДХХнинг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўшни Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддалари тўхтатиб қолинган.

Хусусан, Афғонистоннинг Қундуз вилоятида яшовчи, 52 ёшли шахс давлат чегарасини бузган ҳолда, Амударёдан қайиқда сузиб ўтган вақтида қўлга олинган. Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда, соф оғирлиги 10 килограмм 354 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Ҳозирда ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан қонунбузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари доирасида ушбу жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер