Эроннинг АҚШ билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар учун талаблари маълум қилинди
Эрон Дональд Трамп маъмуриятига ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар учун «жуда юқори» талабларни илгари сурди, деб ёзади The Wall Street Journal.
Нашр суҳбатдошларининг хабар беришича, Теҳрон Форс кўрфази мамлакатларидаги барча Америка базаларини ёпишни талаб қилмоқда, шунингдек, репарация (товон пули) тўланишини қатъий сўрамоқда.
Бошқа талаблар қаторига қуйидагилар киради:
— Ҳўрмуз бўғозида Эронга ундан ўтиш учун ҳақ ундириш имконини берувчи янги тартиб ўрнатиш;
— Эронга қарши барча санкцияларни бекор қилиш;
— Ҳарбий ҳаракатлар қайта тикланмаслиги бўйича кафолатлар бериш ва Исроилнинг Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ливан «Ҳизбуллоҳ»ига зарбаларини тўхтатиш;
— Эронга ўз ядровий дастурини сақлаб қолишга рухсат бериш ва уни чеклашга бўлган уринишлардан воз кечиш.
Исми ошкор этилмаган америкалик мулозим ушбу талабларни «нореал ва кулгили» деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу келишувга эришишни қийинлаштириши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг