БМТ: Ҳўрмуз бўғозининг тўсиб қўйилиши Судан, Афғонистон ва бошқа мамлакатларда очликни кучайтиради

22:09 24 Март 2026 Дунё
426 0

Ҳўрмуз бўғози фаолиятининг тўсиб қўйилиши очликдан азият чекаётган мамлакатлардаги вазиятнинг ёмонлашишига олиб келади. Бу ҳақда БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси ижрочи директори Жорже Морейра да Сильва маълум қилди, унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.

Да Сильванинг сўзларига кўра, Яқин Шарқдаги эскалация оқибатлари низо қамраб олган мамлакатлар чегараларидан анча четга чиқиб кетади. У Ҳўрмуз бўғозининг тўсиб қўйилишидан энг жиддий оқибатларни Осиё ва Африка қитъасининг ривожланаётган давлатлари ўз танасида ҳис қилишини таъкидлади.

— Ҳўрмуз бўғози фаолиятидаги узилишлар энергия ресурслари етказиб беришни хавф остига қўяди. Бу ўғитлар бозорига таъсир қилиб, очлик ёки озиқ-овқат беқарорлиги даражаси энг юқори бўлган мамлакатларда, жумладан, Судан, Жанубий Судан, Афғонистон, Яман ва Сомалида озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солади, — дея қўшимча қилди у.

Бир йил давомида бутун дунё бўйлаб очликдан азият чекаётган одамлар сони ўн миллионлаб кишига кўпаяди.

— Форс кўрфазидаги урушнинг кенгайиши, шунингдек, пул ўтказмалари оқимини ҳам хавф остига қўйиши мумкин, бу биринчи навбатда Жанубий Осиёга тегишли, — дея хулоса қилди Да Сильва.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер