ЮНИСЕФ: Яқин Шарқдаги низода 2 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки жароҳатланди
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланганидан бери камида 2,1 минг бола ҳалок бўлди ёки жароҳат олди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) ижрочи директори ўринбосари Тед Чайбан маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирмоқда.
— 2,1 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлди ёки яраланди, жумладан, Эронда 206 нафар ва Ливанда 118 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Исроилда тўрт нафар ва Қувайтда бир нафар бола ўлдирилди, — деб қайд этди у.
Чайбан ҳарбий ҳаракатлар давом этса, қурбонлар сони янада ортишини таъкидлади.
— Уруш бошланганидан бери кунига ўртача 87 нафар бола жароҳат олмоқда ёки ҳалок бўлмоқда, — дея қўшимча қилди у.
Тед Чайбаннинг сўзларига кўра, жанговар ҳаракатлар давомида уйлар, мактаблар, шифохоналар ва болалар фаровонлиги боғлиқ бўлган бошқа инфратузилма объектлари вайрон қилинган ёки уларга шикаст етказилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг