Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани очиқланди

21:51 24 Март 2026 Иқтисодиёт
390 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистонда 2026 йил январь февраль ойларида солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берган 6 701 фуқарога 4,3 миллиард сўм мукофот пули тўланди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йилнинг январь—февраль ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 21 964 та мурожаат келиб тушган. Шундан:

• 18 826 таси харид чеки бермаслик;

• 620 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

• 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

• 2 483 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 4 890 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган. Энг кўп пул олганлар Тошкент шаҳрида қайд этилган — 1328 кишига 901 миллиард сўм тўланган. Энг кам мукофотланганлар Жиззах вилоятида бўлиб, 176 киши 110,5 миллиард сўм олган.

Мурожаатлар асосида 12 216 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,2% ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган. Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 6 701 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 4,3 млрд сўм мукофот тўланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер