Андижон ва Қашқадарёда психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди
Андижон ва Қашқадарё вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Г.З. 1 дона «Тропикамид» ва 2 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқарога 460 минг сўмга сотган вақтида ушланган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, Г.З.га дори етказиб берувчи шахс муқаддам ЖКнинг 251-1-моддаси билан судланган фуқаро Қ.Ф. ушбу дори воситаларини Андижон шаҳри, «Мустақиллик» МФЙ ҳудудидаги хонадонида сақлаб келаётганлиги аниқланган. Ундан 362 дона «Тропикамид» ва 1 минг 35 дона «Регапен» номли дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Б.У. фуқаро У.Д.га 550 дона «Бензонал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,6 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг