Кореяда содир бўлган йирик ёнғинда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

01:55 24 Март 2026 Жамият
356 0

Шу йилнинг 20 март куни Жанубий Кореянинг Тежон шаҳридаги автомобиль эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқариш заводида йирик ёнғин содир бўлган эди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 24 киши заҳарли ҳаводан нафас олиб, жабрланган. 53 нафар ходим турли тан-жароҳатлари олиб шифохоналарга жойлаштирилган, 14 киши эса бедарак йўқолган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари йўқлигини маълум қилди.

Билдирилишича, ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментининг доимий назоратига олинган бўлиб, Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхонамиз орқали тегишли идоралар билан яқин ҳамкорликда ишлар давом эттирилмоқда.

«Зарурат юзага келган тақдирда, фуқароларимиз мамлакатимизнинг Корея Республикасидаги Элчихонасига тезкор алоқа рақамлари — +82 10 3213 4505, +82 10 2909 4334 орқали мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади баёнотда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер